2017 йил 3 май куни соат 23:40ларда, Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани ҳудудида, номаълум ҳайдовчи, номаълум транспорт воситасини бошқараётиб, велосипедчи, Қамаши туманида яшаган, 1970 йилда туғилган Қ.Х ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси жойидан яширинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ хабар берди.

Натижада велосипедчи Қ.Х воқеа жойида ҳалок бўлган. Олиб борилган қидирув ва суриштирув ишлари натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини қамаши туманида яшовчи, 1968 йилда туғилган А.Ф ишонч қоғозисиз бошқарувидаги “NEXIA” русумли автомобилида содир этганлиги аниқланиб, 2017 йил 7 май куни ушланган.

2017 йил 2 май куни соат 08:25 ларда тушган хабарга кўра, шу куни соат 00:10 дан соат 08:00 гача бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс томонидан Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани С.Айний кўчасида қаровсиз қолдирилган, шу кўчада яшовчи, 1995 йилда туғилган А.С ишонч қоғози билан бошқарувидаги “ГАЗ-2410” русумли автомобили олиб қочилган. Олиб борилган қидирув ва суриштирув ишлари натижасида автомобиль Учтепа тумани, Истироҳат маҳалласи ҳудудидан техник соз ҳолда топилган. 

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чилонзор туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган Т.Б ва Тошкент вилояти, Зангиота туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган М.Ж лар содир этганлиги аниқланиб, 2017 йил 4 май куни ушланганлар.