Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бошқармасига подполковник Оринбаев Аманбай Тлеубайевич бошлиқ этиб тайинланди. Бу ҳақда Kruz.uz хабар берган.
 
Оринбаев Аманбай ўтган йили Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри ички ишлар бўлимига раҳбар этиб тайинланган эди.

Шунингдек, Нукус шаҳри ички ишлар бўлимига ҳам янги бошлиқ тайинланди.

Бундан буён подполковник Сейтназаров Генжебай Абипович Нукус шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият олиб боради.