Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрининг Тяньаньмэнь майдонидаги Халқ қаҳрамонлари ёдгорлиги пойига гул қўйди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ёдгорлик баландлиги 37,94 метр, майдони 3 минг квадрат метр. Монументга Мао Цзэдуннинг «Халқ қаҳрамонларига абадий шарафлар!» деган сўзлари ёзиб қўйилган. 

Шавкат Мирзиёев Хитой халқ қаҳрамонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди.