АҚШнинг собиқ биринчи хоними Мишель Обама президент Дональд Трамп маъмуриятини кескин танқид қилди. Бу Америка мактабларидаги тушликларни фойдали бўлишга қаратилган стандартлар бир қадар енгиллаштирилганидан сўнг юз берди, деб хабар бермоқда «Би-би-си».

«Ўйлаб кўринг, фарзандларингиз мазасиз ва умуман зарарли нарсаларни истеъмол қилаётганида, бошқа кимдадир ҳаммаси ажойиб», - деган у.

Обама хонимнинг таъкидлашича, ҳукумат маълумотларига кўра, АҚШдаги ҳар бешинчи бола семизликдан азият чекади.

«Сиз тўхташингиз ва ўйлаб кўришингиз керак: фарзандларимиз мактабда яхши таомланишини нега истамайсиз? Сиз билан нималар юз бермоқда? Гап шундаки, кимдир бу ишни қилса, унга сизнинг фарзандингиз аниқ керак эмас», - дея маълум қилган у.