Мисрлик археологлар Мисрнинг марказий қисмидаги Минья вилоятида, Туна-ал-Габал деган жойдаги ер ости сағанасида 17 та мумиёланган жасадни аниқлашди. Бу ҳақда археологларга иқтибос келтирган ҳолда "Ал-Ахрам" нашри хабар бермоқда.  

"Марказий Мисрда илк бор бундай катта миқдорда мумиё бор бўлган қабр топилди. Бу янада каттароқ қабрлар бўлиши мумкинлигига ишора қилади", деб айтди журналистларга археологик миссия раҳбари Салоҳ ал-Хулий.

Ал-Хулий аввалроқ сағана ўғрилар томондан очилган бўлиши мумкинлигини айтган, бироқ бу қачон юз берганини айтишга қийналган.

Таъкидланишича, қабр Миср тарихидаги юнон-рум даврига тегишли ҳисобланади.