«Реал» ҳужумчиси Альваро Мората мавсум якунлангач, Англиянинг «Челси» клубида фаолиятини давом эттириши мумкин.

Sportbible нашри  24 ёшли Испания терма жамоаси футболчисининг сўнгги вақтларда Лондон жамоаси футболчиларининг инстаграмдаги саҳифасига обуна бўлишига эътибор қаратган. Мората охирги марта оммавий равишда «Челси» футболчилари, жумладан Эден Азар, Диего Коста, Виллиан, Тибо Куртуа ва Франсеск Фабрегаснинг саҳифасига обуна бўлган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Моратанинг рафиқаси ўзи учун Англия пойтахтидан уй сотиб олгани ҳақида хабалар тарқалганди. Футболчига «Челси»дан ташқари, «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» ҳам қизиқиш билдирган.