Қўшма Штатлар Саудия Арабистонига қиймати 100 млрд. доллардан кўпроқ бўлган қурол-яроғни сотиш бўйича қатор келишувларни якунлашга яқин турибди. Бу ҳақда Reuters Оқ уйнинг юқори лавозимли вакилига асосан хабар берди. Хабарлар Америка президентининг Ар-Риёдга ташрифидан аввал пайдо бўлди.

Агентлик суҳбатдоши сўзларига кўра, якунда қурол-яроғлар бўйича барча тўпламлар бир неча ўн йиллик ичида 300 миллиард долларгача ўсиши мумкин.

«Биз қатор келишувларнинг охирги босқичида турибмиз», - деди амалдор.

Трампнинг Саудия Арабистонига ташрифи 19 майга режалаштирилган. Бу унинг АҚШ президенти лавозимини эгаллаганидан сўнг илк хориж сафари бўлади.