«Реал» жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан Мадриднинг қироллик клуби билан шартномасини 2020 йил ёзигача узайтиради. 

Франциялик мутахассис ва клуб президенти Флорентино Перес янги шартнома юзасидан келишувга эришди, деб хабар қилмоқда Marca. Имзолаш жараёни кейинроқ ўтказилади. 

Зиданнинг «Реал» ҳозирги шартномаси 2018 йил ёзида якунига етади. 

Бу йилги мавсумда мадридликлар Испания чемпионати ва Чемпионалар лигаси финалида ғолибликка даъвогарлик қилмоқда.