АҚШ президенти Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси генерал Герберт Макмастер Трамп яҳудлар, мусулмонлар ва христианларни террорчиликка қарши бирлаштиришга уриниб кўришини айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда

Макмастернинг таъкидлашича, Трамп Саудия Арабистони, Исроил ва Италияга ташрифи вақтида халқаро хавфсизлик муаммосига алоҳида эътибор қаратади. 

"Трамп Америка ва Исроилнинг бузилмас алоқасини тасдиқлайди", деб айтди Макмастер ва Трамп шунингдек Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос билан ҳам учрашишини қўшимча қилди.