Ўзбекистон чемпионатининг 10-туридан ўрин олган учрашувлар ниҳоясига етди. Турнинг сўнгги учрашувларга Тошкент ва Муборак мезбонлик қилди.

Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда «Локомотив» Навоийнинг «Қизилқум» жамоасини қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди. Учрашувда меҳмонлар ҳисобни очиши мумкин эди. Бироқ Илҳом Юнусов пенальтидан фойдалана олмади. Буни эса Марат Бикмаев жазолади. 67-дақиқа Бикмаев ўзига нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 73-дақиқада эса Жалолиддин Машарипов томонидан киритилган гол «темирйўлчилар» ғалабасини мустаҳкамлади.

Ушбу ғалабадан кейин «Локомотив» ҳисобидаги очколар сони 22тага етди. Жамоа «Қўқон»дан битта ўйин кам ўтказган ҳолда, улардан 3 очко олдинда бормоқда. «Қизилқум» эса 10 учрашувда 10 очко тўплаб 13-поғонада қолди.

Яна бир учрашувда «Машъал» ва «Олмалиқ» жамоалари ўзаро рўбарў келиб, нурсиз дуранг қайд этишди.

Олий лига, 10-тур

«Локомотив» – «Қизилқум» 2:0 (0:0)
Голлар:
 Марат Бикмаев (67-пен), Жалолиддин Машарипов (73).
Ноаниқ пенальти: Илҳом Юнусов (56, Қизилқум)
«Локомотив»: Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Марат Бикмаев, Сардор Мирзаев, Салим Мустафоев (Олег Зотеев, 61), Темур Кападзе (Қувондиқ Рўзиев, 79), Ислом Тўхтахўжаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Муҳаммад Коне, Диёр Туропов (Мурод Бобожонов, 61), Жалолиддин Машарипов.
«Қизилқум»: Артём Макосин, Шукурали Пўлатов, Эркин Бойдуллаев, Воҳид Шодиев (Азамат Алланиёзов, 76), Файзулло Қамбаров, Артур Геворкян, Жасур Ҳасанов, Ғайрат Жумаев (Акмал Рустамов, 85), Шерали Жўраев, Илҳом Юнусов, Бекзод Ғанижонов (Отабек Зокиров, 58).
Огоҳлантиришлар: Ислом Тўхтахўжаев (20), Кахи Махарадзе (25), Диёр Туропов (28), Темур Кападзе (56) – Эркин Бойдуллаев (24), Артур Геворкян (49).

«Машъал» – «Олмалиқ» 0:0
Ноаниқ пенальти: 
Сардор Раҳмонов (74, Машъал)
«Машъал»: Жавоҳир Илёсов, Сардор Раҳмонов, Хумоюн Муртазоев, Шаҳзод Шайманов, Бобур Қосимов, Аббос Шодмонов (Искандар Шойқулов, 28), Зоҳир Қўзибоев, Аваз Агалиев, Абдуллоҳ Олимов (Мирзакамол Камолов, 29), Зафар Тўраев, Игорь Тиманюк.
«Олмалиқ»: Хуршид Хўжаев, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Дилшод Жўраев (Шота Григалашвили, 89), Забиҳилло Ўринбоев (Шоҳназар Норбеков, 76), Фарход Мусабоев, Камолиддин Мурзоев, Шавкат Муллажонов, Ислом Иномов, Ғуломҳайдар Ғуломов, Раҳматилло Бердимуродов, Владислав Касминин.