Остона шаҳридаги автомобиль ювиш шохобчаларидан биридаги хона икки йилдан бери эркак ва унинг икки фарзанди уйига айланган. Эркак шохобчада ишлайди ва кунига 1-3 минг тенге атрофида пул ишлаб топади, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz. 

Исатой Таумашев 12 ёшли ўғли Акниет ва 7 ёшли қизи Инобат билан яшайдиган кичик хонага йўл автомобиль ювиш шохобчаси мижозларининг кутиш хонаси орқали ўтади.

Бу ерда доимий равишда телевизор ишлайди. Шохобчага ташриф буюрганлар одатда, машиналарини ювиб битиришларини диванчада кутиб ўтиришади.

Кечга бориб мижозлар сони камаяди, Исатой учун бу болалар билан бирга вақт ўтказиш учун имконият.

Эркакнинг сўзларига кўра, улар бу ерда икки йилдан бери яшамоқда. Шохобча эгалари уларга кичик хонада жойлашишга рухсат беришган.

"Аввалига квартирада яшадик, у ерда ижара пулини тўлашда муаммолар юзага келди, 2015 йилнинг январида эса шу ерга кўчиб келдик, шохобча эгаларига вазиятни тушунтирдик, улар ҳаммасини тўғри тушунди", - дейди эркак.

У ўзининг собиқ турмуш ўртоғи билан расман ажрашган.

Барча уч киши бу хонада яшайди ва ерда ухлайди. Исатой фарзандлари мактабга қатнайди ҳамда фақат аъло баҳоларга ўқишади.

7 ёшли Инобат шифокор бўлишни орзу қилади.

12 ёшли Акниет эса ҳали бу борада аниқ қарорга келмаган. "Ўғлимнинг ўқитувчиси айтишича, у ўқишни хоҳласа фақат 4 ва 5 баҳога ўқийди. Ўйлашимча, муаммо шундаки, у мактабдан кечки соат 7 дан сўнг келади, овқатлангунича соат 8 бўлади, сўнг дарс қилишга тушади. Мижозлар эса девор ортида телевизорни баланд овозда қўйиб кўришади. У диққатини бир жойга жамлай олмайди", - дея таъкидлайди эркак.

Исатойнинг сўзларига кўра, улар фақатгина унинг пулига яшашади. "Ҳар хил вазият бўлади: баъзи икки-уч минг, баъзида кунига минг тенге, баъзида эса умуман йўқ. Ойига 60-70 минг чиқади", - дейди у.

Исатой квартира олишни жуда истайди. У “тўла бўлмаган оила” мақоми бўйича навбатга ҳам турган. Айтишича, ҳозирда унинг ўрни - 18 972. "Яқинда навбат келиб қолдимикан, деб қизиқиб кўрдим. Маълум бўлишича, 186 кишига. Менга кишилар айтади: "Бунга йўл қўйиб бўлмайди, кексайиб қолгунга қадар шундай ўтиришинг мумкин, болалар катта бўлганда эса, сен умуман ҳеч нарсасиз қоласан". Бошқалар эса, баъзилар квартира олиш учун атайин ажрашиши ҳақида гапиришади", - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашади Исатой. 

Унинг сўзларига кўра, турли давлат идораларига борган, уларга вазиятни тушунтирмоқчи бўлган, вақтинчалик уй тақдим этишни сўраган. Бироқ, унинг айтишича, у ерда ҳеч ким ёрдам бера олмаган.

"Ҳоким Исекешевнинг олдига кирмоқчи бўлдим, бироқ буни уддалай олмадим. Менга хат юборинг, дейишди. Бу февралда эди, улар менга хатни қабул қилиб олишгани ҳақида жавоб ёзиб юборишди. Бироқ ҳалигача ҳеч қандай садо йўқ. Улардан қачон жавоб берасизлар, деб сўрасам, сенга электрон почта орқали юборганмиз, дейишди. Менда электрон манзил бўлмаса, хатни қандай қабул қилиб оламан? Маълум бўлишича, хатим Исекешевга эмас, балки унинг ўринбосарига келиб тушган", - дея ҳикоя қилади эркак.

"Ҳоким ўринбосари мени қабул қилиб, вазиятни тушуниши, бироқ ҳеч қандай ёрдам бера олмаслигини айтди. Кейин эса менга қўнғироқ қилиб, уй-жой департаментига ёздириб қўйишганини айтишди, хурсанд бўлдим, ва ниҳоят квартира беришади, деб ўйладим. Бироқ у ерда ҳам ёрдам бера олмасликларини айтишди", - дея таъкидлайди у.

Исатой фарзандлари билан кечки овқатда чучвара истеъмол қилади.

Унинг айтишича, баъзида нотаниш кишилар унга озиқ-овқат ва пул билан ёрдам беришади. Болаларга ширинликлар олиб келишади.

Бир мижознинг рафиқаси эса унга жуда қимматли совға қилган, эндиликда уни рўмолчага ўраган ҳолда сақламоқда.

У бу китобда кўплаб саволларга жавоб олади ва шунинг учун умидсизликка тушмайди. 

"Ҳаётда нималар бўлмайди", - дейди эркак.

Унинг айтишича, рафиқаси алимент тўлайди. У бу пулларни болаларнинг қўшимча машғулотларига сарфлайди.

Акниет ўқишдан ташқари, баскетбол ўйнашни ҳам ёқтиради.

Бу вақтда эса Исатойнинг ҳамкасблари машина ювиш билан овора.

Ота қизи билан телевизор кўрмоқчи.

Хона бўш бўлганда Акниет унда баскетбол тўпи билан машқлар қилишга ҳам улгуради.