Пекинда Хитой раиси Си Цзиньпин ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. 
 
Халқ вакиллари Бутунхитой мажлиси биноси ёнида Эрдўған расмий маросим билан кутиб олинди.

Сўнгра кенгайтирилган тартибда музокаралар бўлиб ўтди. Муҳокамалар матбуот учун ёпиқ тартибда 45 дақиқага яқин давом этган. Музокаралар якунларига кўра бир қатор ҳужжатлар имзоланган.

Ҳужжатларни имзолаш маросимида Туркия адлия вазири Бакир Бўздаг, ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу ҳамда транспорт, кемачилик ва коммуникациялар вазири Ахмет Арслон иштирок этганлар.