Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)нинг чорак финал баҳсларининг илк жанглари давом этмоқда. Унда Uzbek Tigers ва Cuba Domadores боксчилари ўзаро куч синашмоқда. 

Мусобақа регламентига кўра, ҳар бир вазн тоифасидаги жанглар 3 дақиқадан 5 раунд ўтказилади.

Рингга биринчи бўлиб, Uzbek Tigers жамоасининг 49 кг вазн тоифасидаги вакили, Рио-2016 ва Осиё чемпиони Ҳасанбой Дўсматов Cuba Domadores жамоасининг Рио-2016 бронза медали совриндори, жаҳон чемпиони Жоханус Аргилагосга қарши рингга чиқди. 

Ҳакамлар қарорига кўра, 2016 йилда дунёнинг энг яхши боксчиси Ҳасанбой Дўсматов ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, The World Series Boxing – Бутунжаҳон Бокс Серияси чорак финал баҳсларида Ўзбекистон шаънини ҳимоя қилаётган боксчилар BUKA Boxing Sportswear томонидан тақдим этилган кийимларда рингга кўтарилишмоқда.

Ҳасанбой ғалаба муборак!