Шавкат Мирзиёев Хитой Миллий нефть-газ корпорацияси директорлар кенгаши раисини қабул қилди

Ўзбекистон 13 Май 2017 5777

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи тадбирларга, ўзаро фойдали учрашувларга бой бўлмоқда. 

ЎзА’нинг хабар беришича, давлат раҳбари Хитой Миллий нефть-газ корпорацияси директорлар кенгаши раиси Ван Илинни қабул қилди. 

Мазкур компания Ўзбекистондаги углеводород конларини қидириш ва қазиш, Муборак газ-кимё мажмуасида табиий газни чуқур қайта ишлаш жараёнида фаол иштирок этмоқда. 

Учрашувда юқори технологиялар соҳасидаги лойиҳалар ижросининг истиқболлари ва Ўзбекистон иқтисодиётининг устувор тармоқларига Хитой сармояларини жалб этиш масалалари муҳокама қилинди. 

Углеводород хомашёсини чуқур қайта ишлаш бўйича энг замонавий, экологик тоза ва самарадор технологиялар жорий қилиш бўйича ҳамкорликни янада кенг кўламда давом эттириш тарафдоримиз, деди Шавкат Мирзиёев. 

Ўзбекистонда янги ишлаб чиқариш тармоқларини барпо этиш ва мавжудларини модернизация қилишга қаратилган истиқболли лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдормиз, деб таъкидлади Ван Илин. 

Президент Хитой Халқ Республикаси Экспорт-импорт банки бошқаруви раиси Ху Сяолянь билан ҳам учрашди. 

Мазкур банк кредитлари эвазига Ўзбекистонда  соғлиқни сақлаш, таълим, энергетика, транспорт ва бошқа соҳаларда қатор лойиҳалар амалга оширилган. 

Давлат раҳбари ўзаро ишончга асосланган икки томон учун ҳам манфаатли бўлган ҳамкорлик алоқаларини изчил ривожлантириш зарурлигини таъкидлади. 

Ху Сяолянь Ўзбекистон билан инвестициявий алоқаларни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканини қайд этди.  

Кун янгиликлари
Давлат тест маркази раҳбари ўзгарди
14:00 / 29.05.2017 31974 Ўзбекистон
Наманганнинг бир кўчаси: ҳужжатсиз уйлар ва рўйхатда йўқ одамлар
13:58 / 29.05.2017 21793 Жамият
Комилов Ўзбекистонга хориж сармоялари киришига халал бераётган асосий тўсиқларни санади
11:51 / 29.05.2017 43499 Ўзбекистон
TPS’дан “Қўшилинг” янги тариф режаларида интернетга соат 00:00 дан 09:00 гача чекловсиз кириш мумкин
09:57 / 29.05.2017 12896 Технология
Олий хўжалик cудига янги судья сайланди
23:54 / 29.05.2017 1 Ўзбекистон
Тошкент вилоятидаги ахлоқ-тузатиш колонияси отряди бошлиғи пора олаётганда ушланди
23:46 / 29.05.2017 1083 Жамият
Олий суд раиси ўринбосарлари ўзгарди
23:43 / 29.05.2017 462 Ўзбекистон
Фотожамланма: Москвадаги довул оқибатлари
23:14 / 29.05.2017 1608 Жаҳон
Газ ва электр энергияси тўловларини энди Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ундиради
23:08 / 29.05.2017 2267 Ўзбекистон
Навальний - Алишер Усмонов видеожанги: мухолифатчи олигархга қарши далилларни санаб чиқди
22:58 / 29.05.2017 3478 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар