Си Цзиньпин: Ўзбекистон – Хитойнинг яқин ва муҳим қўшниси

Ўзбекистон 13 Май 2017 9305

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши биносида икки мамлакат расмий делегациялари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. 

Си Цзиньпиннинг айтишича, Ўзбекистон – Хитойнинг яқин ва муҳим қўшниси. Ўзбекистон ва Хитой ўзаро дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йили давомида ривожланишнинг ажойиб кўрсаткичларига эришишди ва стратегик шерикликнинг кўп томонлама муносабатларини яратишди. Улар самимий ўзаро ишонч, ўзаро манфаат бўйича йўлга қўйилмоқда. 

Хитой Ўзбекистон билан дўстликни ривожланиши учун саъй-ҳаракатларни йўналтирмоқда. Томонларга бир-бирини қатор масалаларда қўллаб-қувватлаш лозим. Шунингдек, доимий равишда сиёсий ва стратегик ўзаро ишончни мустаҳкамлаб бориш ва чуқурлаштириш керак. Хитой, шунингдек,  Ўзбекистон билан халқаро муносабатлар, Марказий Осиёдаги вазият, ШҲТнинг ривожи каби масалаларда қалин алоқаларни сақлаб қолиш ва уларни мувофиқлаштириш ниятида, деган ХХР раиси.

Бундан ташқари, Си Цзиньпиннинг таъкидлашича, Ўзбекистон бошқа давлатлардан аввал “Камар ва йўл”ни қўллаб-қувватлади ва унинг ташкил этилишида иштирок этди, ҳамда томонлар бу ташаббус доирасида ҳозирданоқ жиддий муваффақиятларга эришишди. 

Кун янгиликлари
Давлат тест маркази раҳбари ўзгарди
14:00 / 29.05.2017 32153 Ўзбекистон
Наманганнинг бир кўчаси: ҳужжатсиз уйлар ва рўйхатда йўқ одамлар
13:58 / 29.05.2017 22000 Жамият
Комилов Ўзбекистонга хориж сармоялари киришига халал бераётган асосий тўсиқларни санади
11:51 / 29.05.2017 43721 Ўзбекистон
TPS’дан “Қўшилинг” янги тариф режаларида интернетга соат 00:00 дан 09:00 гача чекловсиз кириш мумкин
09:57 / 29.05.2017 13010 Технология
Электр энергияси ва газ тармоғидан қарздорлик туфайли узилган истеъмолчилар қайта уланиш учун ҳақ тўлашади
Олий хўжалик cудига янги судья сайланди
23:54 / 29.05.2017 155 Ўзбекистон
Тошкент вилоятидаги ахлоқ-тузатиш колонияси отряди бошлиғи пора олаётганда ушланди
23:46 / 29.05.2017 1442 Жамият
Олий суд раиси ўринбосарлари ўзгарди
23:43 / 29.05.2017 852 Ўзбекистон
Фотожамланма: Москвадаги довул оқибатлари
23:14 / 29.05.2017 2145 Жаҳон
Газ ва электр энергияси тўловларини энди Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ундиради
23:08 / 29.05.2017 2676 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар