Украинанинг «Баткившина» партияси етакчиси Юлия Тимошенконинг баёнот беришича, мамлакат собиқ президенти Виктор Януковичнинг давлатга хиёнат қилганлиги бўйича жиноий иш сиёсийлашгандир. Бу ҳақда у «112 Украина» телеканали эфирида сўз юритди.

Тимошенко сўзларига кўра, «бугунги кунда Украина ҳукумати ишлаётган усул шундан иборатки, у Януковични оқлаш учун имконият барпо қилмоқда». Тимошенконинг айтишича, «унда тўғри амалга ошаётган нарсанинг ўзи йўқ».

«Биринчидан, бу ишни сиёсийлаштиришди, бош прокурор эса Янукович ҳамда унинг атрофидагиларнинг айбдорлиги ҳақида сўз юритмоқда. Шунинг ўзи, бу ишни Европа судида сиёсийлашган деб тан олишгакифоя қиладиган биринчи далилдир. Чунки, улар ҳукм чиқарилмагунча, баҳолашга ва жараённи сиёсийлаштиришга ҳаққи йўқ», — деган Тимошенко.

Иккинчидан, Украина собиқ бош вазирига кўра, «Европа суди томонидан ҳуқуқий асослар сифатида қабул қилинадиган барча жараёнлар бузилган».

«Ҳаммаси бузилди. Агар Янукович ҳимоя ҳуқуқидан маҳрум этилса, билингки, бу Януковичнинг Европа судлари инстанцияларида реабилитациясини англатади», — деган сиёсатчи.