АҚШ президенти Дональд Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида ФҚБнинг собиқ директори Жеймс Комини "ўлгудек ёмон кўриши"ни тан олди. Интервью 13 май куни эфирга узатилади. 

Эслатиб ўтамиз, Трамп 9 майда Комини ФҚБ директори лавозимидан озод қилганди.

Трампнинг фикрича, Коми демократлар учун ҳам ёқимсиз бўлган ва улар анчадан бери унинг истеъфога кетишини кутиб юришган. 

"Ҳа улар, мен демократларни назарда тутмоқдаман, Жим Комини ёмон кўрардилар. Коми уларга ёқмасди ва улар унинг бўшатилишини кутиб юрганлар", деб айтди Трамп.

Трамп Комига "даҳшатли даражада нафрат" ҳис қилганини тан олди.

"Унга нисбатан нафратим даҳшатли даражада эди, айниқса Хиллари Клинтон деб. У Клинтонга аввал ҳеч кимга ижозат берилмаган даражада жазосиз қолишга имкон берган. У Хилларига кўрсатган "хизмати" ақлга сиғмайди. Ҳамма у "айбдор" деса, Коми эса "Йўқ, у айбдор эмас", деган", деб таъкидлаб ўтди Трамп.