Туркияда йўловчи автобуси ағдарилиб кетиши оқибатида 17 йўловчи ҳаётдан кўз юмган, 11 киши яраланган. Ҳалок бўлганлар орасида хорижий мамлакатлар фуқаролари йўқ. 

Anadolu ахборот агентлиги хабарига кўра, йўловчи автобуси Мармарис — Мугла йўлида ҳалокатга учраган.
 
ЙТҲдан Мугла вилояти ҳокими ўринбосари хабардор қилинган. У ҳалок бўлганлар орасида хорижликлар йўқлигини таъкидлаган. 

Воқеа жойида тез ёрдам, полиция ва қўриқчилар гуруҳлари фаолият юритмоқда. 

Ҳозирча, автоҳалокатга нима сабаб бўлгани маълум эмас. Полиция суриштирув ишларини олиб бораяпти.