Самарқанд шаҳрининг «Мўъжиза» амфитеатрида Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)нинг чорак финал баҳслари илк жанглари якунига етди. Унда Uzbek Tigers ва Cuba Domadores боксчилари ўзаро куч синашди. 

Рингга сўнгги бўлиб 91 кггача боксчилар чиқиб келишди. Ўзбекистонлик ёш ва иқтидорли боксчи Санжар Турсунов ва кубалик Эрисланди Савон ўзаро куч синашди. 

Ҳакамлар қарорига кўра, Санжар Турсунов ўзидан анча тажрибали бўлган Эрисланди Савонга имкониятни бой берди. 

Эслатиб ўтамиз, Эрисланди Савон машҳур кубалик боксчи Феликс Савоннинг жияни ҳисобланади. Ўз вақтида Руслан Чагаев Феликс Савонни мағлуб этган.