Швейцариянинг "Пулли" жамоаси ҳимоячиси Адриен Гульфо йиқилиб тушаётган вақтда тўпни дарвозадан узоқлаштириш мақсадида ўзидан ошириб тепишга уринди. Бироқ тўп ўз дарвозасидан жой олди, деб ёзмоқда Guardian Football нашри.

Воқеа "Ренен" жамоаси билан ўтказилган ўйинда юз берган. Шу билан бирга, жамоа ўйинни ўз фойдасига ҳал қилишга муваффақ бўлган. "Пулли" 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган.