WikiLeaks ташкилоти АҚШ президенти Дональд Трамп ва ФҚБнинг ишдан кетган директори Жеймс Коми суҳбатлари аудиоёзувини тақдим этиши мумкин бўлган шахсга 100 минг доллар беришга тайёр.

"WikiLeaks Трамп ва Комининг суҳбатлари ёзуви учун 100 минг доллар таклиф этмоқда", - дея ёзган ташкилот Twitter’даги саҳифасида.

Аввалроқ Трамп ФҚБнинг ишдан бўшатилган директори Жеймс Комини ўзаро суҳбатларини ОАВга бермаслик ҳақида огоҳлантиргани хабар қилинганди.

Трамп ФҚБ директорини 9 май куни истеъфога чиқарди. Президент маъмуриятининг таъкидлашича, бундай қарорга давлат раҳбарининг унга нисбатан “ишончи йўқолгани” сабаб бўлган.