Жанубий Суданда ҳарбий можаро бошлангандан кейин 1 млн дан кўпроқ бола ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлдилар, деб айтилмоқда БМТ институтлари қўшма баёнотида.

Болалар жанубий суданлик қочқинларнинг 62 фоизини ташкил қилади. 

Жанубий суданлик 75 мингдан кўпроқ балоғатга етмаган бола қочқинлар лагерларига катталар ҳамроҳлигисиз келган.

Бундан ташқари, Жанубий Судандаги ёш болалар ва ўсмирларнинг тўртдан уч қисми мактабларга бормайдилар. 

БМТ маълумотларига кўра, Жанубий Суданни миллионлаб одамлар тарк этиб, Судан, Эфиопия, Уганда ва Кенияга кўчиб ўтганлар.