Иккинчи жаҳон уруши фахрийси, 101 ёшли британиялик Вердун Хайес 4,5 минг метр баландликдан фарзандлари, набира-абиралари ва шахсий шифокори билан бирга парашютда сакради, деб хабар бермоқда The Mirror нашри. 

Сакрашдан кейин бева қария анчадан бери ўзини бунчалик ажойиб ҳис қилмаганини айтди. У эркин парвозда 2 дақиқача бўлиб, жаҳон рекордини янгилади. Хайес сакрашни амалга оширганда ёши 101 йил 37 кун бўлган. Хайес аввалги рекордчининг ёшидан 34 кунга каттароқ ёшда сакрашга муваффақ бўлди.