"Бир макон, бир йўл" ташаббуси мулоқот учун янги каналларни очади. Шу номли форумнинг очилиш маросимида сўзга чиққан БМТ бош котиби Антониу Гуттериш шундай фикр билдирди. 

"Мазкур ташаббус нафақат товарлар (ҳаракати), балки халқаро мулоқот учун ҳам янги каналларни очади", - деди у. 

БМТ бош котиби ўз нутқида "жаҳонда бўлаётган жараёнларда Хитойнинг иштироки муҳимлиги"ни таъкидлади. "Бугунги кунда Хитойнинг жалб қилиниши жуда муҳим. Бизнинг дунёмиз биполяр бўлади, бироқ бу барқарорлик ва тинчликни кафолатлай олмайди. Кўп қутбли дунё ҳар томонлама ҳамкорликни, имкониятларни тақсимлаш мақсадида кўплаб давлатлар бошқарувини талаб қилади", - деб ҳисоблайди Гуттериш.

Унинг сўзларига кўра, БМТ "Бир макон, бир йўл" ташаббусини қўллаб-қувватлашга ва мазкур лойиҳа доирасида Хитойга ўз мажбуриятларини бажаришда ёдам беришга тайёрланмоқда.

14-15 май кунлари Пекинда "Бир макон, бир йўл" форуми бўлиб ўтмоқда. Тадбирда иштирок этиш учун 28 мамлакатнинг олий раҳбарият вакиллари, жумладан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Россия давлат раҳбари Владимир Путин, шунингдек БМТ бош котиби Антониу Гуттериш, Халқаро валюта фондининг бошқарувчи директори Кристин Лагард ва Жаҳон банки президенти Жим Ён Ким ташриф буюришган. Иштирокчиларнинг умумий сони - 1,2 минг кишидан зиёд.