Боку—2017, учинчи кун. Ўзбекистон вакиллари яна 4та медаль олди

Спорт 14 Май 2017 8807

Бугун Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида IV «Ислом бирдамлиги спорт ўйинлари»нинг учинчи кунги мусобақалари давом этди. Шу куни Ўзбекистон делегацияси медаллар жамғармаси яна битта олтин ва битта кумуш ҳамда иккита бронза медаль билан бойиди.

Аввалига 58 кг вазн тоифасидаги оғир атлетикачи Муаттар Набиева бронза медалга эга бўлди. У туркиялик Кентли Сумаййе (207 кг) ва Индонезиялик Жагаддҳита Ачедядан кейин (199 кг) учинчи бўлди. Ўзбекистон вакилининг кўрсаткичи - 196 кг.

Дзюдочи Гулноза Матниёзова Ўзбекистон учун иккинчи олтинни келтирди. -70 кг вазн тоифасида матга чиққ дзюдочи қиз финалда туркиялик Сукран Бакачакни мағлубиятга учратди.

Навбатдаги медални ҳам дзюдо вакили олиб келди. -81 кг вазн тоифасида жангларни ўтказадиган Давлатбек Бобонов ярим финалда имкониятни бой бериб қўйганди. Бронза медали учун бўлиб ўтган баҳсда у қатарлик рақиби Осамма Ҳажамни енгди ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Бадиий гимнастикачи Анастасия Сердюкова «Ислом бирдамлиги спорт ўйинлари»да ўзининг иккинчи медалини қўлга киритди. 13 май куни у жамоавий баҳсларда кумуш медаль соҳибига айланган эди. Бугун ҳалқа баҳсларида иштирок этган Сердюкова якуний натижаларга кўра иккинчи ўринни қўлга киритди. Унинг ушбу медали Ўзбекистон спорт делегациясининг турнирдаги 12-медалига айланди (2та олтин, 2та кумуш ва 8та бронза).

Айни вақтда терма жамоа 54 давлат орасида еттинчи ўринда жойлашган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 94121 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46078 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51344 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9176 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20023 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 141 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 531 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 389 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1314 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар