Британиянинг Лидс ва Брадфорд шаҳарлари ўртасида жойлашган Лидс-Брадфорд халқаро аэропортида шубҳали пакет аниқлангандан кейин тўлиқ эвакуация эълон қилинди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.

Нашр маълумотларига кўра, шубҳали пакет ҳақида хабар 13 май куни соат 20.09да олинган. Шундан кейин аэропорт қуршаб олинган.  

"13 май соат 20:09да полиция Лидс-Брадфорд аэропортида шубҳали пакет аниқлангандан кейин воқеа жойига чақиртирилган", деб маълум қилинган полицияда.  

Эвакуация сабабли барча келаётган самолётлар бошқа аэропортларга жўнатилган, баъзи рейслар ушланиб қолган. Аэропортга қўнган самолёт йўловчилари самолётдан тушишларини бир соатча кутишларига тўғри келган.  

Таъкидланишича, айни вақтда аэропорт ёпиқ бўлиб, у ерда полиция иш олиб бормоқда.