Эрдўған: «Бир макон, бир йўл» ташаббуси террорчиликни енгишга ёрдам беради 

Жаҳон 14 Май 2017 4164
Фото: Reuters

«Бир макон, бир йўл» ташаббуси террорчиликни енгишга ёрдам беради. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған форумдаги чиқиши вақтида айтиб ўтган.  

«Бу террорчиликка якун ясайдиган ташаббус бўлади. Бу барча учун манфаатли ҳамкорлик моделидир», деди Эрдўған. 

«Мен ишонаманки, бу лойиҳа ҳамма учун фойдали, у тинчлик ва барқарорлик келтиради, бу иқтисодий, сиёсий ва маданий соҳаларда янги ўзаро боғланган тизимни яратишни англатади. Бу лойиҳа минтақа ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади ва фуқароларимизнинг турмуш тарзи стандартларини сезиларли оширишга олиб келади, бу барчамиз учун умумий муваффақият бўлади», дея таъкидлади Эрдўған. 

Эрдўғаннинг айтишича, Анқара Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки каби қўшма молиявий институтлар яратилишини қўллаб-қувватлайди, чунки бундай ташкилотлар доирасида ҳамкорлик қилаётган давлатлар умумий ривожланиш учун зарур қадамларни амалга ошира оладилар. Эрдўғаннинг айтишича, Туркиянинг банкка улуши 2,6 млрд долларни ташкил қилади. 

Кўпроқ янгиликлар