Эрон ва Туркманистон чегаралари яқинида 5,8 магнитудали зилзила юз берди, деб хабар бермоқда АҚШ геологик хизмати.  

Зилзила маҳаллий вақт билан соат 22.31 да (Тошкент вақти билан 23.01да) қайд қилинган. Зилзила маркази Эроннинг Божнурд шаҳридан шимолга томон 42 км узоқликда, ўчоғи эса 12,4 км ер остида бўлган. 

Айни вақтда зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилмаган.