13 май куни Эроннинг Туркманистон чегараси яқинидаги ҳудудида зилзила юз бериши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 225 киши жароҳат олди.

ISNA ахборот агентлигининг маълум қилишича, зилзила оқибатида 11 та қишлоқда газ таъминотига зиён етган. Таъкидланишича, зилзила магнитудаси 5,7 баллни ташкил қилган.