Грециянинг Салоники шаҳри яқинида "Афина-Салоники" йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди, жароҳатланганлар бор. Бу ҳақда Skai телеканали маълум қилди. 

Дастлабки маълумотларга кўра, поезда 100 нафарга яқин йўловчи бўлган. Воқеа маҳаллий вақт билан 21:40 да содир бўлган. 

Рельсдан 1та электровоз ва 5та вагон чиқиб кетди. Локомотив тураржойга урилган. 

Воқеа жойида тез ёрдам ва ўт ўчириш хизмати ишламоқда. Ҳозирда жароҳат олганларнинг сони ҳақида маълумот берилмаган.