Хитой ҳукумати яқин беш йилда халқаро инновацион жараёнларни рағбатлантириш мақсадида "Бир макон, бир йўл" соҳасида 50 трансчегаравий илмий-тадқиқот марказини яратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида "Бир камар - бир йўл" форуми очилишида ХХР раиси Си Цзиньпин маълум қилди. 

"Хитой инновациялар соҳасида бошқа мамлакатлар билан ҳамкорликни фаоллаштиришдан, "камар ва йўл" илмий-техник механизмини ишга туширишдан манфаатдор, - деди Хитой етакчиси. - Шу мақсадда бошқа мамлакатлар билан ҳамкорликда 50 илмий марказ яратилади".

Унинг сўзларига кўра, яқин беш йилда Хитой бу мақсад йўлида 2,5 мингдан зиёд ёш хорижий илмий мутахассисни жалб қилади, улар қисқа муддатларда тадқиқот лойиҳаларини амалга оширишга киришади. ХХР ҳукумати шунингдек илмий-техник соҳага ихтисослашган 5 мингга яқин бошқарувчини тайёрлаш ниятида. 

ХХР Давлат кенгаши вице-премьери Чжан Гаолининг таъкидлашича, Хитой ҳукумати яқин беш йилда мамлакатга олиб кирилаётган товарлар импорти 8 триллион долларни ташкил қилишини прогноз қилмоқда. 

"Келгуси беш йилда Хитой 8 триллион долларлик товарларни импорт қилади, 600 миллиард долларлик сармояларни жалб қилади ва хорижга 700 миллион сафар уюштиради", - деди у.