Хитой "Ипак йўли"нинг янги лойиҳаларига 124 млрд доллар ажратади

Иқтисодиёт 14 Май 2017 9051
Фото: cncnews

Хитой "Ипак йўли"нинг янги лойиҳаларига 124 млрд доллар ажратишга ваъда берди. Бу ҳақда Пекинда "Бир макон, бир йўл" форуми очилиши маросимида Хитой раиси Си Цзиньпин маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

Цзиньпиннинг маълум қилишича, у таклиф қилаётган тараққиётнинг янги режаси ғоясига қўшилмоқчи бўлган барча бутун дунё учун " тинчлик ва фаровонликка йўл"нинг бир қисмига айланади.  

"Хитой тараққиёт давлат банки 250 млрд юань миқдорида кредит ажратади, бу маблағлар "Бир макон, бир йўл" стратегияси доирасида инфратузилма қурилиши, ишлаб чиқариш ва молия соҳаларидаги лойиҳалар учун қўлланади", деб айтди Хитой раиси.  

Цзиньпин ўз режасини 2013 йилдаёқ таклиф қилган. Унинг стратегияси Осиё, Африка ва Европа ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришга қаратилган. У ривожланишнинг икки асосий йўналиши – Ипак йўли иқтисодий камари ва денгиз Ипак йўлини ўз ичига олади. Бу иккала йўналиш ҳам Шарқдан Ғарбга имтиёзли шартлар асосида маҳсулотлар етказиб бериш учун савдо йўлагини яратишга кўмак бериши керак.

"Биз ҳамкорликнинг очиқ асосини қуришимиз ҳамда очиқ жаҳон иқтисодиётини қўллаб-қувватлашимиз ва ривожлантиришимиз лозим", деб айтди Хитой раиси.

Хитой яна 100 млрд юанни (14,5 млрд доллар) "Ипак йўли" жамғармасига ажратади. 130 млрд юань Хитой экспорт-импорт банкидан кредитлар кўринишида стратегиянинг янги лойиҳалари учун ажратилади. Хитой ривожланаётган давлатлар ва "Ипак йўли" халқаро институтларига қўшимча 60 млрд юань ажратади. 

Цзиньпиннинг таъкидлашича, яна 300 млрд юань молия ташкилотларининг хорижда бизнесни кенгайтиришини рағбатлантиришга ажратилади. Бундан ташқари, Хитой 2 млрд юань маблағни "фавқулодда озиқ-овқат ёрдами" кўрсатишга ва 1 млрд доллар "глобал жануб" давлатларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда "Ипак йўли" давлатларида ҳамкорликнинг янги лойиҳаларига ажратишни режалаштирмоқда. 

"Бир макон, бир йўл" форуми 14 ва 15 май кунлари бўлиб ўтади. Унда 29 та давлатнинг президентлари ва бош вазирлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда.

Кун янгиликлари
Давлат тест маркази раҳбари ўзгарди
14:00 / 29.05.2017 31974 Ўзбекистон
Наманганнинг бир кўчаси: ҳужжатсиз уйлар ва рўйхатда йўқ одамлар
13:58 / 29.05.2017 21793 Жамият
Комилов Ўзбекистонга хориж сармоялари киришига халал бераётган асосий тўсиқларни санади
11:51 / 29.05.2017 43499 Ўзбекистон
TPS’дан “Қўшилинг” янги тариф режаларида интернетга соат 00:00 дан 09:00 гача чекловсиз кириш мумкин
09:57 / 29.05.2017 12896 Технология
Олий хўжалик cудига янги судья сайланди
23:54 / 29.05.2017 1 Ўзбекистон
Тошкент вилоятидаги ахлоқ-тузатиш колонияси отряди бошлиғи пора олаётганда ушланди
23:46 / 29.05.2017 1083 Жамият
Олий суд раиси ўринбосарлари ўзгарди
23:43 / 29.05.2017 462 Ўзбекистон
Фотожамланма: Москвадаги довул оқибатлари
23:14 / 29.05.2017 1608 Жаҳон
Газ ва электр энергияси тўловларини энди Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ундиради
23:08 / 29.05.2017 2267 Ўзбекистон
Навальний - Алишер Усмонов видеожанги: мухолифатчи олигархга қарши далилларни санаб чиқди
22:58 / 29.05.2017 3478 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар