Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Корея халқ армиясининг қурилиш соҳалари фаоллари билан учрашди. Бу ҳақда Шимолий Кореянинг Корея марказий телеграф агентлиги маълум қилди. Хабарда ҳарбий қурувчилар "чучхе ғоясига асосланган, архитектура санъатининг келажагини кўрсатувчи кўплаб маҳобатли иморатларни қуришгани" айтилган. 

Ушбу учрашувдан олинган суратлардан кўринишича, учрашув дунёдаги энг катта стадион ҳисобланувчи, Пхеньяндаги Биринчи май номидаги Ниннадо стадионида бўлиб ўтган. Қурувчилар улкан стадион трибуналарининг бир қисмини эгаллашган. Шимолий Корея раҳбарининг ўзи эса ҳарбий амалдорлар билан югуриш йўлакчасида турганини кўриш мумкин.

Бундан ташқари, Ким Чен Иннинг Шимолий Корея қуролли кучлари вазирлиги томондан ташкил этилган буюмлар ва материаллар кўргазмасини кўздан кечиргани суратлари ҳам чоп этилган. 

Маълум қилинишича, кўргазмада 550 турдаги материалдан тайёрланган 131 620 та қурилиш буюми намойиш қилинган. 

Суратлар манбаси: KCNA