«Фейеноорд» Нидерландия Эредивизиясининг якуний учрашувида «Ҳераклес»ни қабул қилди ва ғалаба қозониб, 2016/17 йилги мавсум чемпионига айланди.

Биринчилик турнир жадвалида «Фейеноорд» «Аякс» билан орадаги бир очколик фарқни сақлаб қолди. Учинчи ўринни «ПСВ Эйндховен» эгаллади.

Охирги тур учрашувида мезбонларнинг тажрибали футболчиси, айни вақтда 36 ёшда бўлган ҳужумчи Дирк Куйт 3та гол урди.

Роттердамликлар жамоаси охирги 18 йил ичида илк марта чемпион бўлмоқда, жамоа охирги марта 1998/99 йилги мавсумда биринчи ўринни эгаллаганди, бу жамоа тарихидаги 15-чемпионлик бўлди. 

Нидерландия чемпионати
34-тур

Фейеноорд – Ҳераклес 3:1 (2:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 1 Куйт, 2:0 – 12 Куйт, 3:0 – 84, пенальти Куйт, 3:1 – 89 ван Ойен.
Фейеноорд – Жонс, Боттегин, Конголо (Нелом, 53), Ниукоп (Карсдорп, 81), ван дер Ҳейден, Куйт, Торнстра, Бергейс, Ал-Аҳмадий, Элиа (Басажикўғли, 76), Йоргенсен.
Ҳераклес – Кастро, Хогма, те Вирик, Брейкерс, Фледдерус, Ниемейер (ван Ойен, 74), Пелупесси, Куйвас, Брюнс (Проппер, 82), Петерсон (Дарри, 80), Арментерос.
Огоҳлантиришлар: Брюнс (29), ван дер Ҳейден (38), те Вирик (83), Куйт (84).