Англия чемпионатининг 37-турида «Вест Ҳэм Юнайтед» ўз майдонида «Ливерпуль»ни қабул қилди. «Олимпийский» стадионида кечган учрашувда меҳмонлар жамоаси 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабага эришди.

Мерсисайдликлар жамоаси сафида Филиппе Коутиньо дубль қайд этди, яна икки гол Даниел Старриж ҳамда Дивок Орижи томонидан урилди.

Эндиликда Юрген Клопп шогирдлари очколари сонини 73тага етказди ва турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилди. Тўртинчи ўринда 72 очкоси билан «Манчестер Сити» қолмоқда (манчестерликлар ҳисобида битта захира ўйини мавжуд). Бешинчи ўринда эса яна иккита учрашув ўтказадиган «Арсенал» 69 очко билан жойлашган. 

Англия премьер-лигаси, 37-тур

Вест Ҳэм – Ливерпуль 0:4 (0:1, 0:3)
Голлар: 0:1 – 35 Старриж, 0:2 – 57 Коутиньо, 0:3 – 61 Коутиньо, 0:4 – 76 Орижи.
Вест Ҳэм – Адриан, Рид, Коллинз, Крессуэлл, Фонте (Флетчер, 55), Лансини, Фернандеш, Айю (Снодграсс, 77), Нордтвейт, Байрэм, Кальери (Фегули, 55).
Ливерпуль – Миньоле, Ловрен, Матип, Клайн, Лаллана (Груйич, 89), Милнер, Вейналдум, Жан, Коутиньо (Вудберн, 89), Орижи, Старриж (Лейва, 87).
Огоҳлантиришлар: Фернандеш (50), Коллинз (63).