Хитой-Покистон иқтисодий йўлаги «Бир макон, бир йўл» ташаббусининг асосий лойиҳасидан бири саналади, деди Покистон бош вазири Навоз Шариф.

«Хитой-Покистон иқтисодий йўлаги «Бир макон, бир йўл» ташаббусининг асосий лойиҳасидир, уни байроқдор лойиҳа деб ҳам аташмоқда, чунки унинг мақсади Шарқий ва Ғарбий Осиёни боғлашдан иборат», — деган Шариф.

Покистон бош вазирининг қўшимча қилишича, Хитой-Покистон иқтисодий йўлаги лойиҳаси минтақанинг барча давлатлари учун очиқ, у географик чегараларга эга эмас. Шарифнинг сўзларига кўра, лойиҳанинг мақсади — минтақада тинч қўшничилик ва иқтисодий равнақ топишга йўналтирилган.

«Мавжуд можароларни музокаралар ва дипломатия йўли билан ҳал қилиш, келгуси авлодларга тинчлик ва барқарорликни мерос қилиб қолидириш фурсати етиб келди», — деди Покистон бош вазири.

Хитой бу инфраструктуравий лойиҳа учун 46 миллиард доллар сарфлашни мақсад қилган. Автомобиль ва темир йўлларнинг кенг тармоғи воситасида Покистоннинг жанубий-шарқидаги Гвадар порт шаҳрини Хитойнинг Шинжонг-Уйғур мухтор тумани билан бирлаштириш назарда тутилган.