Озарбойжоннинг энг йирик банки банкротлик ҳақида ариза топширди

Иқтисодиёт 14 Май 2017 7559

Озарбойжон Халқаро банки 3,3 млрд долларлик қарзини реструктуризациялаш (қарзга хизмат кўрсатиш бўйича шартларни қайта кўриб чиқиш) учун Нью-Йорк судига банкротлик ҳақида ариза берди. The Wall Street Journal нашрининг хабар беришича, Озарбойжоннинг энг йирик банкига капитал қуйилишларга қарамасдан, нефть нархи тушиши ва валюта курсларининг ўзгариши сабабли катта зиён етказилган.   

Озарбойжонда валюта тақчиллиги ва ўткир валюта инқирози натижасида касодга учраш ёқасига келиб қолган ушбу банк ташқи қарз бўйича тўловларни амалга оширишни тўхтатди ва кредиторлар билан реструктуризация ҳақида музокараларни бошлайди.

Банк 10 май куни асосий қарзи ва кредитлар бўйича 100 млн долларлик фоиз бўйича тўловни ўтказиб юборган. Унинг хорижий валютадаги бир қисм қарзлари Озарбойжон суверен облигацияларига алмаштирилади, таклиф қилинаётган реструктуризация режаси агар уни кредиторлар маъқулласалар, мажбурий бўлади. 

Банкни соғломлаштириш мақсадида ўтказиладиган реструктуризация натижасида унинг хорижий валютадаги қарзлари давлатга топширилади.

Маълум қилинишича, Нью-Йорк суди банкнинг мурожаати асосида банк хорижий мажбуриятларини кўнгилли реструктруризациялаш вақтида хорижий кредиторлар унинг активларига талаб қўя олмасликлари ҳақида қарор чиқарди.

"Бизнинг мурожаат суд томондан таъминланди. Бу эса реструктуризация жараёнини муваффақиятли якунлаш учун тўғри қадамлар қабул қилаётганимизни кўрсатади", деб айтган банк бошқарув раиси Холид Ахадов.

Кун янгиликлари
Шавкат Мирзиёев экспорт соҳасидаги камчиликлар учун қатор раҳбарларни огоҳлантирди
21:49 / 27.06.2017 20380 Ўзбекистон
Ноқонуний интернет: турли мамлакатларда қандай хизматлар блокланган
19:00 / 27.06.2017 15559 Технология
Ўзбек футболига қарғиш текканми?
16:17 / 27.06.2017 38437 Спорт
JICA ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги лойиҳага қўл уришди
Мадҳияни астойдил айтмайдиган филиппинликларга жарима солинади
Газ ва электр тўловлари Ўзбекистон аҳолиси ойлик маошининг 7,5 фоизини ташкил қилади
Германияда дунёдаги илк горизонтал ҳаракатланувчи лифт синовдан ўтказилди
Дайжест: коммунал қарздорлик муҳокамаси, вазирликнинг шубҳали танлови, “таслим этилган” Telegram ва куннинг бошқа хабарлари
21:46 2336 Жаҳон
Тишланган қулоқ воқеасига 20 йил бўлди (фотожамланма)
21:40 3167 Спорт
Ака-ука “машинафуруш” фирибгарлар фаолиятига чек қўйилди   
21:33 2387 Жамият
Кўпроқ янгиликлар