Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Пепе ёзда Италиянинг «Интер» клуби сафига кўчиб ўтади. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатди.

Ondo Cero манбаси берган хабарда эса 34 ёшли португалиялик футболчининг Милан клуби билан тузиладиган шартнома шартлари баён қилинган. Унга кўра, Пепе «Интер» билан «2+1» кўринишида шартнома имзолайди ва йилига 5 миллион евро маош олади.

Бу таклифни қабул қилиш учун Пепе Хитойдан тушган жуда қулай таклифни рад қилганди. Шунингдек ҳимоячи «Реал» таклиф қилган бир йиллик шартномага ҳам рад жавобини берган. У мадридликлар билан 2 йиллик шартнома имзолашни истаганди.