Пекинга ташриф буюрган Россия президенти Владимир Путин Хитой раиси Си Цзиньпин билан учрашув олдидан бир жуфт дақиқани роялда мусиқа ижро этиш билан ўтказди. Икки етакчи ўртасидаги музокаралар "Дяоюйтай" императорлик қароргоҳи биносида бўлиб ўтиши белгиланган.

Путин "Московские окна" ва "Город на вольной Невой" қўшиқлари мусиқаларини ижро этди.

Ҳозирда Путин икки кунлик ташриф билан Пекинда қолмоқда. Бу ерда "Бир макон, бир йўл" форуми бўлиб ўтмоқда. Путин форумнинг очилишидаги нутқида глобал тараққиётдаги турғунлик даври енгиб ўтилгани ва халқаро террорчилик сабаблари ҳақида фикр билдириб ўтди. Бундан ташқари, Путин дунё сиёсатчилари ва иқтисодиётчиларини Петербург ва Владивостокда ўтадиган форумларга таклиф қилди.