«Минтақа давлатлари ўртасида савдо-сотиқ жараёнларини соддалаштириш учун Евроосиё битимини тайёрлаш керак», — деган бугун РФ президенти Владимир Путин Пекиндаги «Бир макон, бир йўл» форумидаги чиқишида.

«Бу ўринда Бутунжаҳон савдо ташкилотининг залворли ва қимматли тажрибасига таяниш мумкин. Фурсатдан фойдаланиб, 2017 йил февралида Бутунжаҳон савдо ташкилотининг маҳсулотлар ҳаракати йўлидан тўсиқларни олиб ташлаш ҳақидаги битими кучга кирганини эслатиб ўтмоқчиман. Албатта, биз бу низомларни ривожлантиришимиз керак савдо жараёнларини соддалаштириш борасида янада илғор Евроосиё битимини тайёрлашимиз керак», — деган Путин.

Россия президентининг сўзларига кўра, РФ ҳамкор-давлатлар ҳудудида қўшма корхоналар қуриш учун инвестициялар киритишга тайёр.

«Таъкидлаб ўтишим жоизки, Россия нафақат савдо-сотиқ қилиш, шунингдек, ҳамкор-давлатлар ҳудудида қўшма ҳамда янги ишлаб чиқариш корхоналари, саноат ишлаб чиқаришни, маҳсулотларни ўтказиш ва уларга хизмат қилиш ишларини ривожлантиришга инвестиция киритиш учун тайёр», — деган РФ президенти.