«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг солиқларни тўлашдан бўйин товлагани бўйича можароси суддан қутулиб қолиши мумкин. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри Испания Молия вазирилигидаги манбаларига таяниб хабар тарқатди.

32 ёшли португалиялик футболчига нисбатан тергов ишлари 2015 йилнинг декабрида бошланганди. Аммо прокурор 30 июнга қадар суриштирувни давом этиши учун аниқ далил топмаса Роналдуга қўйилган барча айблар олиб ташланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Football Leaks ва El Mundo нашрлари олдинроқ, Роналду офшор компаниялари орқали ўзининг рекламадан кўрган 150 миллион евро даромадини солиқлардан яширгани ҳақида хабар тарқатганди. Шунча пул топган футболчи атиги 5,6 миллион солиқ тўлаган. Бу 4%дан ҳам камроқ дегани.