Си Жинпинг Пекинда Нурсултон Назарбоев билан учрашди

Жаҳон 14 Май 2017 3894
Фото:russian.news.cn

14 май куни Хитой раиси Си Жинпинг Пекиндаги Миллий мажлислар уйида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашди. Назарбоев ҳозирда Пекинда "Бир макон, бир йўл" форумида иштирок этмоқда. 

Жинпинг учрашув вақтида Хитой ва Қозоғистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилгандан бери 25 йил ичида икки давлат ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланиб келганини таъкидлаб ўтди. Икки давлат ўртасидаги энг юқори даражадаги алоқалар янада яқинлашди, томонлар сиёсий ўзаро ишончни узлуксиз мустаҳкамламоқдалар, амалий ҳамкорликни ҳар томонлама илгари сурмоқдалар.    

Хитой раҳбарининг айтишича, дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан Хитой Қозоғистон билан биргаликда яхши қўшничилик ва дўстлик руҳини ривожлантириш учун саъй-ҳаракатлар амалга оширишни, ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳамда Хитой ва Қозоғистон ўртасида ҳар томонлама стратегик ҳамкорликни янада юқорироқ даражага кўтаришни истамоқда.   

Жинпинг икки давлатни қонун ижрочилиги, хавфсизлик ва террорчилик, айирмачилик ва экстремистликка қарши кураш бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришга чақирди. Хитой Қозоғистоннинг халқаро майдонда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда муҳим роль ўйнашини қўллаб-қувватлайди ва у билан бирга БМТ, ШҲТ ва Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш доирасида ҳамкорликни чуқурлаштиришни истамоқда.    

Фото:russian.news.cn

Назарбоев, ўз навбатида, Хитой раисини "Бир макон, бир йўл" форуми очилиши муваффақиятли ўтгани билан табриклади. 

Назарбоев Жинпинг форумнинг очилишидаги нутқи билан бугунги халқаро ҳамжамият дуч келаётган кўплаб муҳим ва долзарб масалаларга жавоб берганини айтди. 

Назарбоев Қозоғистон ҳам хавфсизлик ва ривожланиш соҳаларидаги халқаро ва минтақавий масалалар бўйича Хитой билан ҳамкорликни фаоллаштиришга қизиқиш билдиришини таъкидлаб ўтди. 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 94121 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46078 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51344 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9176 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20023 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 141 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 531 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 389 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1314 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар