Россия-АҚШ муносабатларининг жорий ҳолати Вашингтон ва бутун дунё манфаатларига жавоб бермайди, деб ҳисобламоқда АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон.

"Фикримча, кўпчилик бунинг дунё учун фойдали эмаслигини кўрмоқда. Бу муносабатлар бундай паст даражада қолиши биз, америкаликлар учун, бизнинг миллий хавфсизлик манфаатларига аниқ фойдали эмас. Бу вазиятни тузата оламизми, кўрамиз", деб айтди Тиллерсон NBC телеканалига берган интервьюсида.

Тиллерсоннинг айтишича, у Россия ва АҚШ муносабатларига нисбатан "қайта юклаш" атамаси қўлланишига қаршидир. 

"Фикримча, "қайта юклаш" каби атамалар билан суистеъмол қилинмоқда. Қайта юклаб бўлмайди, тарихни ўчириб ёки янги саҳифадан бошлаб бўлмайди. Биз қандай саҳифага эга бўлсак, ўшандан бошлаймиз", деб айтди Тиллерсон. 

Тиллерсонинг айтишича, Россиянинг АҚШдаги сайловларга аралашуви "пухта ҳужжатлаштирилган".

"Фикримча, бизда АҚШ ва Россия муносабатларида ҳал қилиш керак бўлган бир қатор муҳим масалалар бор. Улардан бири – сайловларга аралашув. Фикримча, бу пухта ҳужжатлаштирилган ва биз бу ёки бошқа жойдаги бу аралашувнинг табиатини яхши тушунамиз", деб айтди Тиллерсон.   

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти 2016 йил декабрь охирида Россиянинг "сайловларга аралашуви" ва Россияда ишловчи "америкалик дипломатларга босим ўтказилгани" учун Россиянинг 9 та муассасаси, жумладан, Федерал хавфсизлик хизмати ва Бош разведка бошқармаси, компаниялари ва жисмоний шахсларига нисбатан санкциялар киритган. Шунингдек, АҚШда Россиянинг Нью-Йоркдаги доимий ваколатхонаси ва Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси "дала ҳовлилари" деб аталувчи иккита турар-жой мажмуаларига кириш ёпиб қўйилган. Бундан ташқари, АҚШда фаолият олиб борувчи 35 нафар россиялик дипломат нон-грата персонаси деб топилиб, АҚШдан чиқариб юборилган.

Россия эса ушбу айбловларни инкор қилиб келади.