Туркияда қулоғи чаноғида жағ бўлган мутант қўй аниқланди. Бу ҳақда Milliyet газетаси хабар бермоқда. 

Ушбу ноодатий ҳолатни қўйнинг эгаси, Ғазиантепда яшовчи Али Думан пайқаб қолди. Фермернинг айтишича, у қўйларнинг юнгини олаётганда қўйлардан бирининг қулоғига шикаст етказиб қўйган. "Бироқ мен қўйнинг қулоғини яқинроқдан кўрмоқчи бўлганимда бу оғиз эканлигини англадим. Мен буни кўриб қўрқиб кетдим. Мен қўрқувдан қалтирай бошладим. Мен бундай ғайритабиий ҳолатни биринчи бор кўришим", деб айтди эркак.

Думан қўйни ветеринарларга кўрсатишга қарор қилди. Улар ортиқча оғиз ностандарт жойлашганига қарамасдан, бир нечта тишларга, сўлак безларига эгалиги ва ютиш ҳаракатларини амалга ошира олишини кўриб жуда ҳайратландилар. Бироқ, мутахассисларнинг таъкидлашича, қулоқ ичидаги бу жағ ҳазм қилиш тракти билан боғланмаган.

"Мен қўй бу оғзи билан ея олади, деб ўйламайман. Бизга буни кўриш қизиқ бўларди, бироқ қўй эгаси унинг саломатлиги учун хавотирланмоқда", деб айтди ветеринар Исуф Илдирим. Қўйни айнан шу ветеринар назорат қилмоқда.

Унинг фикрича, бундай мутацияга қўйнинг яшаш жойида радиацион фоннинг юқорилиги ёки фермернинг кимёвий озиқаларни ҳаддан кўп ишлатиши сабаб бўлиши мумкин.