Туркиянинг жанубидаги Мармарис шаҳри яқинида сайёҳлар автобуси билан юз берган автоҳалокатда ҳалок бўлганлар сони 23 нафарга етди, деб хабар бермоқда NTV Turk.

Муғла вилояти губернатори Амир Чечакнинг айтишича, шифохоналарда автоҳалокатда жароҳат олган 8 киши қолмоқда.

Аввалроқ 20 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди. Таъкидланишича, автоҳалокат қурбонлари орасида хорижликлар йўқ.