Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва Хитой Давлат тараққиёт банки лойиҳаларни биргаликда молиялашириш бўйича 2 млрд долларлик келишув имзолади. Бу ҳақда жамғарма ижрочи директори ўринбосари Шуҳрат Вафоев маълум қилди. 

Келишув Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Пекинга давлат ташрифи доирасида имзоланди. 

Вафоевнинг таъкидлашича, маблағлар стратегик инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун қўлланади. Жумладан, бу маблағлар ҳисобига инфратузилма, энергетика, автомобиль ва темир йўлларни ривожлантириш, ирригация ва дренаж тизимларини модернизациялаш бўйича лойиҳалар амалга оширилади.  

Вафоевнинг фикрича, бу лойиҳаларнинг амалга оширилиши ишлаб чиқариш қувватлари ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг ривожланишига кўмак беради.