"Ўзбекнефтгаз" ва Хитой 5 млрд долларлик шартномалар имзолади

Ўзбекистон 14 Май 2017 9869
Фото: "Кун.uz"

"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи доирасида хитойлик ҳамкорлар билан умумий қиймати 5 млрд долларни ташкил қилувчи 10 та шартнома имзолади. Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз" бошқарув раиси Алишер Султонов маълум қилди. 

Султоновнинг таъкидлашича, муҳим ҳужжатлардан бири ўзбек газини Хитойга экспорт қилиш бўйича 3 йиллик шартнома бўлди. Султонов шартнома суммаси ва экспорт қилинадиган газ ҳажмини келтириб ўтмади.

Султоновнинг айтишича, Хитой Давлат тараққиёт банки билан 1,2 млрд долларлик кредит келишуви имзоланди. Ушбу кредит маблағлари Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида газни суюлтириб берувчи завод қурилишига йўналтирилади.

Бундан ташқари, Миллий холдинг компанияси Хитой компанияси билан биогаз қурилмалари ишлаб чиқарувчи қўшма корхона яратиш бўйича келишувни имзолади.  

Кўпроқ янгиликлар