UzReport телеканали бугунги дастурларида ўзгариш рўй берганини маълум қилди.

Бугун соат 18:15 ва 20:30га белгиланган «Вест Ҳэм» – «Ливерпуль» ҳамда «Тоттенҳэм» – «Манчестер Юнайтед» жамоалари ўртасидаги ўйинлар UzReport телеканалида эмас, FUTBOL TV телеканалида жонли эфирда намойиш этилади.

Соат 23:00да бошланадиган «Реал» – «Севилья» ва «Лас-Пальмас» – «Барселона» жамоалари ўртасидаги ўйин аввал режалаштирилгандек UzReport телеканалида жонли эфирда намойиш қилинади. Яъни, экранда ўйинлардан вазиятлар алмаштириб кўрсатилади.