Таниқли спорт журналисти Василий Уткин телевидениедаги фаолиятини якунлагани ҳақида маълум қилди.

"Бу менинг узоқ йиллик фаолиятимдаги охирги репортаж бўлди. Мен футбол телешарҳловчиси сифатидаги фаолиятимни якунлашга қарор қилдим", деган Уткин "Евроспорт" телеканали эфирида.

У шунингдек янги касбга ўтиш истагида эканини қўшимча қилган.

Уткин шарҳлаган охирги ўйин чемпионшип доирасидаги "Фулҳэм" ва "Рединг" жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб қолди.