«Аякс»нинг Нидерландия чемпионати охирги турида «Виллем II» жамоасига қарши тушган таркиб футболчиларининг ўртача ёши 20 ёшу 139 кунни ташкил қилди. Ушбу таркиб Эредивизия тарихида майдонда ўйнаган энг ёш таркибга айланди.

«Аякс» бу орқали ПСВ жамоаси томонидан 2013 йили «НЕК Неймеген»га қарши ўйинда ўрнатилган рекордни янгилади. Ўшанда эйндховенликларнинг таркибида ўртача ёш 20 ёшу 155 кунни ташкил қилганди.

«Аякс» мавсум якунларига кўра «Фейеноорд»дан бир очко ортда қолиб, иккинчи ўринни эгаллади.

Виллем II – Аякс 1:3 (0:1)
Голлар: Схюрман (82) – Дольберг (38), Санчес (48), Классен (66).
Виллем II: Лампру, Петерс, Лахман, ван Анхольт, Кали, Кок, Схюрман, Ойо (Херкенс, 69), Хайе (Кру, 52), Фран Соль, Абубакар (Уларе, 51).
Аякс: Онана, Санчес, Ридевалд, Тете, де Лигт (Вестерманн, 71), де Йонг, ван де Бек (Нури, 52), Нерес, Классен, Клюйверт, Дольберг (Траоре, 46).
Огоҳлантириш: Петерс (85).